22:53 / 08.02.2021
2 893

Илон Маск ва Граймс Х Æ А-12 исмли ўғли билан тушган суратларини илк бор намойиш этди

Илон Маск ва Граймс Х Æ А-12 исмли ўғли билан тушган суратларини илк бор намойиш этди
Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компанияларининг асосчиси ҳамда раҳбари Илон Маск ва Граймс 2020 йилнинг май ойида ўғилли бўлган ва унга Х Æ А-12 деб исм қўйганди. Қўшиқчи ўзининг Instagram’даги саҳифасига ўғли билан тушган биринчи суратини жойлаштирди. Суратда Граймс Украинанинг Ienki Ienki брендининг парёстиғида тасвирланган.

Фото: Instagram / @Grimes
Илон Маскнинг ўзи эса Instagram ва Twitter’даги саҳифасида ўғлининг суратни эълон қилган.

Фото: Instagram / @Elonmusk
Х Æ А-12 исми «Экс ЭйЭй Твелв» тарзида ўқилади. Ҳужжатларда эса Х АE А-XII Musk дея қайд этилган, чунки Калифорния қонунчилигига кўра, исмни рўйхатдан ўтказишда рақам ва белгилар бўлмаслиги лозим.

Бу исм қуйидагича кенгайтирилади:
Х — номаълум ўзгарувчи;
Æ — Граймснинг айтишича, бу белги элфлар тилида сунъий онг маъносини беради, шу билан бирга, севги сўзи ҳам шундай ёзилади;
А-12 — жуфтликнинг севимли самолёти — Lockheed А-12.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск ва Граймс Х Æ А-12 исмли ўғли билан тушган суратларини илк бор намойиш этди