Американинг Висконсин штатида яшовчи олтмиш ёшли аёл Туркиянинг “Тирилиш Эртуғрул” сериали таъсирида исломни қабул қилди ва исмини Хадича деб ўзгартирди.
“Анадолу” агентлигига интервью берган аёл “Нетфликс”да тасодифан турк сериалини кўриб қолганини айтди. “Мен умуман бехабар бўлган тарих ҳақида ҳикоя қилинган экан. Аллоҳ, ислом, адолат ва мазлумларга ёрдам ҳақида эшитганларим эътиборимни тортди”, – дейди у.
Хадича “Тирилиш Эртуғрул” сериалига шунчалик қизиқиб қолдики, уни тўрт марта томоша қилди, ҳозир бешинчи марта кўряпти. “Сериални тез-тез тўхтатиб, тилга олинган мавзулар ҳақида манба қидираман. Ислом, мусулмонлар тарихи ва усмонийлар салтанати ҳақида интернетда бошқа видеоларни ҳам излаб, кўпроқ маълумот олиш учун томоша қиламан, – дейди аёл. – Яхшиямки, кўрган эканман, бу сериал кўзимни очди, ислом билан танишдим”. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди