10:20 / 11.02.2021
662

Олимлар саратонни аниқловчи қон тестини ишлаб чиқдилар

Олимлар саратонни аниқловчи қон тестини ишлаб чиқдилар
Исроил университети олимлари қон тестини ишлаб чиқдилар, уларнинг сўзларига кўра, ўн йил ичида деярли барча саратон текширувларини алмаштириш мумкин.

Университетнинг илғор ДНК синови аллақачон 1000 кишига синовдан ўтказилган, ушбу усул таҳлил қилинган ва нуфузли экспертлар томонидан кўриб чиқилган. Хусусан Nature Biotechnology журналида нашр этилган.

Олимлар томонидан ишлаб чиқилган технология бутун танада юриб бориши билан қондан барча органлар ва тўқималардан маълумотни ажратиб олади. Синов касалликни дастлабки босқичида аниқлаш орқали саратон сонини кескин камайтириши мумкин.

«Қонда саратонни аниқлай оладиган «суюқ биопсия» аллақачон мавжуд, аммо бу усул ҳали кенг тарқалмаган, фақат саратоннинг жойлашишини кўрсатмади. Бизнинг технологиямиз нафақат ўсма борлигини, балки унинг танадаги аниқ жойлашишини ҳам айтиб бериши мумкин. Шунингдек, у шифокорлар беморларга қандай муолажа қўллаши кераклиги ҳақила маълумот беради», деди Исроил университети биоинжиниринг маркази доктори Ронен Садеx Times of Israel газетасига.

Олимнинг сўзларига кўра, ўн йил ичида одамлар саратон касаллигини ҳамда ўз аъзолари соғлиғини назорат қилиш учун мунтазам равишда ўтказадиган тестни ишлаб чиқиш мумкин бўлади.

Янги усул Исроил ва Қўшма Штатларда 1000 кишида синовдан ўтказилди ва натижалар анъанавий усуллар ёрдамида ташхис қўядиган шифокорларнинг натижаларига мос келади. Доктор Садех ушбу тест биопсия, мамограмма, колоноскопия ва саратонни аниқлаш учун ҳозирда олиб борилаётган бошқа турли хил муолажалар ўрнини боса олиши мумкинлигига амин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Олимлар саратонни аниқловчи қон тестини ишлаб чиқдилар