08:00 / 14.02.2021
2 236

Исроил ҳарбий разведкаси қандай фактлари билан эътиборли?

Исроил ҳарбий разведкаси қандай фактлари билан эътиборли?
Фото: Google Photos
The Haarez нашрининг Исроил ҳарбий разведкаси ҳисоботларига таяниб, эълон қилган мақоласида Эрон кейинги икки-уч йил мобайнида атом бомбасини яратиш имконига эга бўлиши ҳақида ёзади.

Исроил ҳарбий разведкаси ҳисоботида Эроннинг атом бомбасини яратиши деярли тайёр бўлганлиги, бунинг учун эса бир неча деталлар етмаётганлигини ҳам тилга олинади. Агарда Теҳрон 40 кило уранни 90 фоизга бойитишни уддасидан чиқа олса, у ҳолда Эрон ҳам дунёнинг навбатдаги ядро қудратига эга мамлакатлар қаторига кириши мумкин ва бунинг учун 2-3 йил вақт талаб қилинади. Эрон айни пайтда атом бомбасини портлатишга имкон берувчи механизмлар ва ракета ташувчилар устида иш олиб бормоқда. Бу икки масала ижобий ҳал этилса, Эрон ўз мақсадига етиши мумкин.

Мутахассислар назарида, Эрон ядровий дастурининг кечикишига ўтган йилнинг ноябрь ойида эронлик физик ядрошунос Муҳсин Фахризоданинг Исроил махфий хизматлари томонидан ўлдирилиши сабаб бўлди. Фахризода Эрон ядро дастурининг барча босқичларига етакчилик қилиб келди ва унинг жисмонан йўқ қилиниши оқибатида айни пайтда Эрон ҳукумати унинг ўрнини боса оладиган мутахассис топишда қийинчиликларга учрамоқда.

Ўтган сешанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Эрон давлат телевидениесида чиқиши чоғида агарда ғарб Эронга нисбатан эълон қилинган иқтисодий жазо чораларини бекор қилмайдиган бўлса, Эрон ҳукумати ядро қуролини яратишда давом этиши мумкинлигини билдирди. Эрон ядро бомбасини қўлга киритишга ҳаракат қилаётгани Исроил учун хавф туғдиради. Эронлик юқори мартабали шахснинг ядро дастурини ўзгартириш борасидаги сешанба кунги чиқиши Эрон сиёсий ҳаётида камдан кам учрайдиган ҳолатлардан бири. Шарт эса Эронга нисбатан жорий қилинган халқаро санкцияларнинг бекор қилинишидир.

Байденнинг ҳокимиятга келиш арафасида матбуотда АҚШнинг Эронга нисбатан дипломатияси ўзгаради деган мулоҳазалар ҳам урчиди, бироқ АҚШ ҳукумати яқинда Эронни ядро дастури борасида музокаралар столига қайтариш учун Эронга нисбатан қўлланилаётган санкцияларни бекор қилмаслигини маълум қилди. Эрон эса анчадан бери мамлакатдаги ядро дастури фақат тинч мақсадларда фойдаланилажагини билдириб келади.

Исроил разведкаси эса Эрон 2015 йилдан бери имзоланган шартномаларни бузиб ёки бажармасдан келмоқда. Исроил ҳарбий разведкаси генерал майори Тамир Ҳайман фикрича, Эрон ҳукумати ядро масаласидаги вазиятдан мамлакатнинг айни пайтда бошидан кечираётган молиявий инқирозни бартараф қилишда фойдаланмоқчи ва шу йўл билан музокаралар столига ўтиришга интилмоқда.

Шундай экан, 2021 йил Яқин Шарқ масаласида қандайдир стратегик ўзгаришлар бўлишига умид беради. Эрон ҳам, Ҳизбуллоҳ ҳам иқтисодий жазо чораларини олиб ташланишидан умидвор бўлса, Фаластин Жо Байденнинг қувватловидан умид қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил ҳарбий разведкаси қандай фактлари билан эътиборли?