Билл Гейтснинг қизи коронавирусга қарши эмланиб, «чиплаштириш»га шама қилди

Фото: «The-sun.com»
Миллиардер Билл Гейтснинг қизларидан бири SARS-CoV-2 коронавирусига қарши эмланган. У бу ҳақда «Instagram»да маълум қилди.

24 ёшли Женнифер Гейтс ҳозирча зарур бўлган иккита дозадан фақат биттасини олган. Суратда қиз «Мен COVID-19га қарши вакцинамни олдим» деган стикерни намойиш қилмоқда. Бошқалар ҳам вакцинация ҳақида ўйлаши керак, деди у. «Қанча кўп одам иммунитетга эга бўлса, шунча кўп ҳамма учун хавфсиз бўлади», — дея тушунтирди у.
«Афсуски, вакцина менга доно отамнинг миясини жойлаштирмади, — дея ҳазиллашди Женнифер Гейтс. — Қани эди mRNA шундай кучга эга бўлса».

У Билл Гейтс одамларни чиплаштиришни ният қилаётгани ҳақидаги туҳматга шама қилди.
Аввалроқ миллиардер COVID-19 га қадар ҳам шу каби бўҳтонларга дуч келганини тан олди ва вакциналарга бўлган ишончсизлик пандемияга қарши курашни секинлаштиришидан огоҳлантирди. Билл Гейтснинг ўзи 22 январдаёқ эмланган.

Женифер Гейтс — дунёдаги энг бой одамлардан бири ҳисобланувчи, бойлиги 124,3 миллиард долларга баҳоланган, Microsoft асосчиси Билл Гейтснинг қизи. У Стенфорд университетида тиббий таълим олмоқда. 2020 йилда унинг турмуш ўртоғи от мусобақаси билан шуғулланувчи мисрлик таниқли спортчи 28 ёшли Найель Нассар эканлиги ойдинлашди.

Изоҳлар 0
…