15:51 / 16.02.2021
2 558

Оққуш билан дўстлашиб олган почтачи у билан 37 йилдан буён бирга яшайди

Оққуш билан дўстлашиб олган почтачи у билан 37 йилдан буён бирга яшайди
Фото: Courthouse news
Туркиянинг Эдирна шаҳрида яшовчи фуқаро бундан 37 йил аввал қутқариб олган оққуш билан дўстлашиб олди, Бу ҳақда Independent нашри хабар беради.

Режеп Мирзан 1984 йилда дўстлари била машинада кетаётган вақти майдондаги қанотлари синган оққушга кўзи тушган ва уни йиртқичлардан қутқариш учун уйига олиб келган.

Фото: Courthouse news
Шундан буён 63 яшар Мирзаннинг фермасида яшайдиган қуш ундан бир қадам ҳам узоққа кетмайди. «Уйида иш қилганида ва кечки зиёфатга кетаётганида ҳам у билан бирга. Бундан ташқари, оққуш фермада яшайдиган бошқа мушук ва кучуклар билан ҳам дўстлашиб олган», — дейилади хабарда.

«Биз бир-биримизга ўрганиб қолганмиз, ҳеч қачон айрилмаганмиз», — дейди Мирзан. Қушни Гарип деб атаган эркак, уни ўз боласидек кўришини қўшимча қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Оққуш билан дўстлашиб олган почтачи у билан 37 йилдан буён бирга яшайди