12:16 / 18.02.2021
2 479

Трампга тегишли 39 қаватли казино ва меҳмонхона портлатилди (видео)

Трампга тегишли 39 қаватли казино ва меҳмонхона портлатилди (видео)
АҚШнинг Нью-Джерси штатидаги Атлантик-Сити шаҳрида илгари АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампга тегишли бўлган 39 қаватли казино ва Трамп Плаза меҳмонхонаси портлатилди. Портлаш видеоси маҳаллий nj.com порталининг Youtube каналида жойлаштирилган.

Шаҳарнинг кўплаб аҳолиси машҳур бинонинг бузилишини томоша қилиш учун келган.

Муассаса 1984 йил май ойида очилган ва шаҳардаги ўнинчи казинога айланган, аммо у 2014 йилга келиб ёпилган. Муассаса ёпилиши сабабли минглаб одамлар ишсиз қолган. Казино 2016 йилда фаолиятини тўхтатгандан сўнг, унга эгалик қилиш ҳуқуқи Trump Entertainment Resorts Icahn Enterprisesга ўтади.

Атлантик-Сити мэри Марти Смол 2020 йилга келиб нурай бошлаган бинони бузиш ҳақида буйруқ берган.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Трампга тегишли 39 қаватли казино ва меҳмонхона портлатилди (видео)