Туркиянинг Бурса вилоятида истиқомат қилувчи озарбайжонлик аёл эри учун бута дарахтидан "Аттила тахти"ни ясашга буюртма берди, деб ёзади Haberler.
Қўлда ишланган тахт 3 ой ичида тайёр бўлди. Бундай ноёб буюртманинг бозор нархи 10 минг долларни ташкил қилиши мумкин. Тахтнинг умумий вазни 500 килограмм.
Ғайриоддий буюртмани бажарган дурадгорнинг сўзларига кўра, озарбайжонлик аёл унга махсус илтимос билан мурожаат қилган - тақдим этилган расмга асосан "Аттила тахтини" замонавий технологиялардан фойдаланмасдан ясашни сўраган.
Bursa'da Atilla'nın tahtı yapıldı https://t.co/umm9Q6GI3J #bursa pic.twitter.com/rb8TNRV6ad
— Bursa.com (@bursacom16) February 14, 2021
Аттила 434-453 йилларда хунларнинг ҳукмдори бўлган. У ўз ҳукмронлигига турк, герман ва бошқа қабилаларни бирлаштирди: Урал дарёсидан Рейн дарёсигача ва Дунай дарёсидан Болтиқ денгизигача чўзилган империянинг етакчиси эди.
Aттила - Ғарбий Европанинг аксарият қисмида очкўзлик ва шафқатсизлик тимсоли сифатида эсга олинади. 452 йилда Италиянинг аксарият қисмини вайрон қилган ҳолда қайтиб келган. Aттила ўз қонига ботиб, вафот этган.
Тарихчилар "Европани вайрон қилувчиси" Аттила ухлаётган вақтда исми айтилмаган рафиқаси томонидан пичоқлаб ўлдирган, деган миш-мишлар ҳам тарқалганлигини айтишади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Damas учун онлайн контрактация очилади
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади