08:35 / 20.02.2021
1 384

Ковид вакцинасини олиш учун кампир кўринишида келган аёллар фош бўлди (видео)

Ковид вакцинасини олиш учун кампир кўринишида келган аёллар фош бўлди (видео)
Фото: «Abc7chicago.com»
Флорида штатида 34 ва 44 ёшдаги аёллар коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи дозасини олиш учун кампирлар каби кийиниб олишганди, аммо шифокорлар буни вақтида пайқаб қолишди, дея хабар берди WKMG-TV телеканали.

Ҳаммаси 17 февраль куни Оранж округида содир бўлди. Штат соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Рауль Пинонинг сўзларига кўра, вакцина қилаётган ходимлар аёлларнинг «кулгили кўринишини» пайқаб қолишган ва уларнинг эмланишига рухсат беришмаган. Уларнинг вакцинация карталари ҳақиқий бўлган, фақат «ҳайдовчилик ва шахсий гувоҳномаларида айрим муаммолар» аниқланган.

«Кеча иккинчи марта эмланиш учун вакцинация марказига иккита аёл кампирларга ўхшаб кийиниб келганини аниқладик. Улар биринчи сафар қандай қилиб қўлга тушмаганига ҳайронман, лекин улар вакцина учун келишган. Шляпалар, қўлқоплар, кўзойнаклар — буларнинг ҳаммаси уларни фош қилиб қўйди», — деди Пино брифинг пайтида.

Унинг қўшимча қилишича, хонимлар вакцинанинг биринчи дозасини олган-олмагани ҳали номаълум. Шу боис ушбу масала бўйича тергов ташкил этилди. Воқеа жойига етиб келган округ шерифи идораси вакиллари аёлларни ўзгаларнинг мулкига тажовуз қилиш тўғрисида огоҳлантиришди.

Ҳодиса туфайли вакцинация марказида қўриқлаш хизмати кучайтирилди. Пинонинг айтишича, ушбу марказда мутахассислар ҳар куни 65 ёш ва ундан катта 2,5 мингга яқин одамни эмлашади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Ковид вакцинасини олиш учун кампир кўринишида келган аёллар фош бўлди (видео)