13:06 / 20.02.2021
627

Билл Гейтснинг биткоинлари борми?

Билл Гейтснинг биткоинлари борми?
Фото: AFP/Getty Images
«Microsoft» асосчиси ва дунёнинг энг бой инсонларидан бири — Билл Гейтс CNBC телеканали билан суҳбатда биткоинга муносабатини ҳам билдириб ўтди.

«Менинг биткоинларим йўқ, унга нисбатан очиқ позицияга ҳам эга эмасман», — деди Гейтс.

Миллиардернинг айтишича, криптовалюта курси жуда ўзгарувчанлиги боис келажакда унинг тақдири нима бўлишини башорат қилиш жуда қийин масала.

Эслатиб ўтамиз, 17 февраль куни биткоин тарихий рекордни янгилаб, қиймати 52,2 минг долларга кўтарилди. Биткоин қиймати йиллик ўсиши 400 фоизни ташкил этди. Атиги бир ойда биткоин 10 минг долларга қимматлади.

«Tesla» компанияси 1,5 миллиард долларга биткоин харид қилишини эълон қилгач, криптовалюта янада қимматлашиб кетди. Криптовалютага нейтрал муносабатли Билл Гейтсдан фарқли ўлароқ, «Tesla» раҳбари Илон Маск биткоиннинг келажаги жуда порлоқлигига ишоняпти. У ҳатто твиттердаги профилига ҳам биткоин суратини жойлади.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтснинг биткоинлари борми?