1 634
Ангела Меркель инсоният қандай шарт билан коронавирус устидан ғалаба қозонишини маълум қилди
Германия канцлери Ангела Меркелнинг фикрича, коронавирус пандемиясини енгиш учун Ернинг бутун аҳолиси эмланиши керак. Бу ҳақда у 19 февраль, жума кунги матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзмоқда «Korrespondent.net».
Меркелнинг сўзларига кўра, сайёрадаги барча одамлар эмланганидан сўнг коронавирус пандемияси мағлуб бўлади. Унинг таъкидлашича, вируснинг муттасил тарқалиши унинг мутациясига ёрдам беради.
«Янги мутациялар вакцина самарадорлигини пасайтиради. Шунинг учун бунга йўл қўймаслик керак, вакцинацияда ҳамма иштирок этиши керак», — дея қўшимча қилди канцлер.
Шунингдек, у Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг барча мамлакатлар ўртасида дори-дармонларни тенг тақсимлаш механизми — COVAX дастури вакциналарини тезроқ қабул қилиб олиши зарурлигини таъкидлади.
Шу билан бирга, канцлернинг таъкидлашича, бошқа мамлакатларга ёрдам бериш ва ҳукуматнинг ўз фуқароларига ғамхўрлик қилиш масъулияти ўртасида мувозанат бўлиши керак.
Европа Иттифоқи COVAX фондига қўшган ҳиссасини икки баравар — 500 миллиондан 1 миллиард еврогача оширишини маълум қилганди. Аммо ушбу ташаббус доирасида учинчи дунё мамлакатларига вакциналарни етказиб беришни бошлаш санаси ҳали ҳам номаълум.
Аввалроқ ривожланган давлатлар коронавирусга қарши вакциналарни ўз эҳтиёжларидан ортиқ ҳажмда сотиб олаётгани ҳақида хабар берилганди. Айни пайтгача АҚШ, Европа Иттифоқи, Австралия, Канада ва Япония 3 миллиард доза коронавирусга қарши вакцина сотиб олган, бу ушбу мамлакатлар аҳолисини эмлаш учун керагидан 1 миллиард дозага ортиқ ҳисобланади.
Жо Байден маъмурияти эса камбағал мамлакатлар учун коронавирусга қарши эмлаш дастурига 4 миллиард доллар ажратишини маълум қилган. «Вакциналарни етарлича олганимиздан сўнг ортиқчасини ночор мамлакатларга ҳадя этиш масаласини сўзсиз кўриб чиқмоқчимиз. Бу вирус тарқалишига чек қўйишнинг ягона усули», — деган эди АҚШ Конгресси амалдорларидан бири. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади