23:10 / 20.02.2021
1 557

62 ёшли америкалик қамоқхонада ўтириб магистр дипломига эга бўлди

62 ёшли америкалик қамоқхонада ўтириб магистр дипломига эга бўлди
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Америкалик Жозеф Валадес 62 ёшда. Ўз иқрорига кўра, камбағал оилада туғилган, болалиги кўчада ўтган, кейин эса жиноят олами: босқинчилик, наркотиклар, хуллас, умрининг асосий қисми панжара ортида ўтган.

Энди у қилмишларидан, умрини беҳуда ўтказиб юборганидан пушаймон. Аммо қўл қовуштириб ўтиргани ҳам йўқ: 2014 йили гиёҳвандликдан даволанди, Калифорния университетининг социология факультетига ўқишга кириб, «аъло»га битирди. Айрим фанларни сиртдан компьютерда, баъзиларини ўзи сингари тавба қилган маҳкумларни ўқитишга келган ўқитувчилардан ўрганди.

«Онам ҳаёт бўлганида, мен билан фахрланган бўларди. Қачонлардир ақлимни йиғиб, тўғри йўлга киришимга у доим ишонарди. Мендан умидини асло узмаган ягона инсон — онам эди. У доим сен ақллисан дерди», — таъкидлайди Жозеф.

Жозеф Валадес маърифат йўлига кирганини ижтимоий тармоқда ёзиб, магистрлик дипломини кўксига босиб тушган суратини илова қилиб қолдирди. Ўз мурожаатида ўқувчиларини ҳаётдаги машаққатларга қарамай билим олишга чорлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 62 ёшли америкалик қамоқхонада ўтириб магистр дипломига эга бўлди