АҚШ Аэронавтика ва фазовий бўшлиқларни тадқиқ қилиш миллий агентлиги (NASA) Perseverance роверини Марсга қўндириш вақтида олинган видеоёзувни эълон қилди, деб ёзади «РБК».
Кадрларда марсоходни туширишнинг барча босқичлари — Марс атмосферасида парашют очилишидан бошлаб, Perseverance сайёра юзасига тегиши билан қўниш модулининг ажралиб чиқишигача бўлган лаҳзалар акс этган.
Your front-row seat to my Mars landing is here. Watch how we did it.#CountdownToMars pic.twitter.com/Avv13dSVmQ
— NASA's Perseverance Mars Rover (@NASAPersevere) February 22, 2021
NASA’да маълум қилишларича, видео тўртта видеокамера орқали тасвирга олинган, уларнинг иккитаси марсоходнинг ўзига, биттаси — қўниш модулига, тўртинчиси эса парашют маҳкамланган ташқи қопламага ўрнатилган.
«Парашют очилган лаҳзадан бошлаб, камералар тизими бутун ишга тушириш жараёнини қамраб олмоқда ва марсоходнинг Марсдаги Езеро кратерига мураккаб саёҳатининг бир қисмини кўрсатмоқда. Космик кема бортидаги юқори аниқликка эга камералардан олинган кадрлар Марс юзасидан 7 мил (11 км) баландликда бошланиб, ўзга дунёга юборилган энг катта парашютнинг товушдан тез очилишини кўрсатади ва марсоходнинг кратерга қўниши билан тугайди», — дейилади NASA хабарида.
Бундан ташқари, марсоход Марс юзасида ёзиб олинган товушларни Ерга юборган. NASA’да айтишларича, ровер дастур билан боғлиқ муаммолар туфайли, қўниш вақтида овозларни ёзиб ололмаган, аммо Марс юзасида туриб, иккита қисқа аудио ёзган. «Бир неча сония давомида Марс шамолини, шунингдек, марсоходнинг юза бўйлаб ҳаракатланиши механик товушларини эшитиш мумкин», — дейилади хабарда.
19 февралга ўтар кечаси Американинг Perseverance тадқиқот аппарати Марсга муваффақиятли қўнишни амалга оширди. Қўниш тахминан етти дақиқа давом этган. Бу вақт мобайнида барча операциялар автоматик режимда амалга оширилган. NASA’дагилар маълум қилишича, аппаратнинг ҳаракатланиш тезлигини пасайтириш учун унинг парашюти очилган, кейинроқ эса марсоходнинг уни юқори ҳароратлардан ҳимоя қилишга мўлжалланган қопламаси ажралиб чиққан. Қўнишнинг якуний босқичида қўниш модулининг тормоз двигателлари ишлаб кетган, шундан сўнг аппарат занжирлар орқали сайёранинг юзасига туширилган.
Олимлар фикрича, Марсдаги Езеро кратерида ҳаёт излари сақланиб қолган бўлиши мумкин, марсоход шуларни қидириш билан шуғулланади. Шунингдек, ровер сайёра иқлимини ўрганиб, тоғ жинслари ва чўкиндилар намуналарини тўплайди. Аппарат Марсда 687 кун давомида иш олиб боради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди