date
views 1 578

Чехияда 2 та ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди

Чехияда 2 та ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди
Чехия Республикасида COVID-19'нинг "британча штамм"и тез тарқалаётгани туфайли карантин чоралари кучайтирилмоқда.
Энди мамлакат аҳолисидан бирданига иккита тиббий ниқоб тақиш талаб этилмоқда. Бу ҳақда "Lenta" нашри хабар бермоқда.

Янги талаб дўконлар, касалхоналар, жамоат транспорти ва тўхташ жойларига нисбатан қўлланилади. Кўчада битта ниқоб тақиш мумкин. Шарфлар, шарфга ўхшаш ёки уйда тикилган ниқоблардан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Шифокорларнинг сўзларига кўра, пулни тежаш мақсадида аҳолининг аксарият қисми бир неча кун давомида битта ҳимоя воситасидан фойдаланишмоқда, бу эса эпидемиологик вазиятни янада кучайтиради.

Бугунги кунга келиб, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 112 миллиондан ошди. Қурбонлар сони деярли 2,5 миллионга тенг.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чехияда 2 та ниқоб тақиш мажбурий этиб белгиланди