12:13 / 25.02.2021
2 895

Интернетда тарқалган эримайдиган қорнинг сири ошкор бўлди (видео)

Интернетда тарқалган эримайдиган қорнинг сири ошкор бўлди (видео)
Кадр: TikTok
Интернетда тарқалган ёнмайдиган ва эримайдиган қорнинг сири маълум бўлди, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Ижтимоий тармоқларда «фейк қор» номли видеолар тарқалди. Масалан, бу каби видеоларнинг бирида аёл киши қўлида оддий қорни раковина узра ушлаб туриб, «зажигалка» ёрдамида эритишга урингани тасвирланган. «Бир томчи ҳам сув йўқ — ҳеч нима», — дейди аёл. Унинг сўзларига кўра, қор эришдан кўра, ёнганга ўхшайди.

Аёлнинг тахминича, қорга кимдир қасддан пластмасса ёки металл зарраларини аралаштириб қўймоқда. Бошқа видеоларда қорни эритиш учун шам ёки электрқурилмалардан фойдаланилмоқда:

Фойдаланувчиларнинг тушунтиришича, қорнинг эримаслиги сабаб тананинг иситиш вақтида ютаётган иссиқлиги миқдори, шунингдек, тананинг кўпроқ иссиқлик зарраларини камроғига ўтказиш хусусиятига боғлиқ.

Зич қилиб ясалган қор парчаси иссиқликни осонликча юқори қатламдан ички қатламга узатади. Ушбу жараёнда пайдо бўладиган сув эса ғовак тузилмаси ҳисобига яна қорга ютилиб кетади. Бу роликларда нима сабабдан қор эримаганига изоҳ бўлади олади.

«Камгина иссиқлик энергияси бу каби ўлчамдаги қорнинг изоляция эффекти олдида ҳеч нарса эмас. Айнан шу сабабли октябрь ва февралда қуёш нури миқдори бир хил бўлса ҳам, февраль совуқроқ, октябрда эса иссиқ кунлар бўлиши мумкин», — деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

Қор бўлагидаги қора доғларнинг пайдо бўлиши оловнинг ўзига хослигидан далолат: у қорга яқинлаштирилганида ҳарорат ўзгаради, газ тўлиқ ёнмайди ва қор юзасида қурум пайдо бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Интернетда тарқалган эримайдиган қорнинг сири ошкор бўлди (видео)