15:46 / 26.02.2021
2 932

Россиялик дипломатлар Шимолий Кореяни моторсиз темир йўл вагонида тарк этди (фото, видео)

Россиялик дипломатлар Шимолий Кореяни моторсиз темир йўл вагонида тарк этди (фото, видео)
Фото: Twitter
Россия ва Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) ўртасидаги чегаралар бир йилдан ортиқ вақтдан буён ёпиқ бўлгани сабабли Россия элчихонаси ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўз ватанига дезина (темир йўлда юрадиган моторли ёки моторсиз арава, вагон)да қайтиб келди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлигига таяниб, «РБК» хабар берди.

Саккиз нафар россиялик — элчихона ходимлари ва уларнинг оила аъзолари 32 соат давомида поездда, икки соат давомида автобусда юриб, сўнг Россия томонга пиёда ўтиб олган.

«Бунинг учун вагон аввалдан ясаб қўйилиб, рельсларга ўрнатилган, устига юкларни ортиб, болаларни миндириб, сўнг йўлга чиқилган», — дея қўшимча қилди вазирлик.

Вагонни Россиянинг Хасан чегара станциясигача — бир километрдан кўпроқ масофагача итариб боришган. Приморе ўлкаси маъмурияти томонидан тақдим этилган автобус дипломатларни Владивосток аэропортига етказиб қўйган. Сўнг улар самолётда Москвага учиб кетган.

Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги темир йўл ҳаракати коронавирус пандемияси сабабли 2020 йил 3 февралда тўхтатилган эди. Илгари поездлар Пхенян—Москва, Пхенян—Хабаровск, Москва—Туманган йўналишлари бўйлаб ҳаракатланарди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик дипломатлар Шимолий Кореяни моторсиз темир йўл вагонида тарк этди (фото, видео)