12:02 / 27.02.2021
2 063

Кема бортидан тушиб кетган денгизчи 14 соат Тинч океанида қолиб кетди

Кема бортидан тушиб кетган денгизчи 14 соат Тинч океанида қолиб кетди
Фото: Unsplash
Видам Перевертилов исмли литвалик денгизчи кемадан тушиб кетиб, ўзини қутқариб олишгунларига қадар Тинч океанида 14 соатдан ортиқ балиқчиларнинг эски буйига (сувда саёзлик, йўл ва ҳоказоларни кўрсатадиган қалқович белги) осилиб турди, деб хабар беради Esquire.

52 ёшли Перевертилов юк кемасида ишлаган ва тунги сменадан сўнг, ўзини ёмон ҳис қила бошлаган. Шунда у ўзига келиб олиш учун палубага чиқишга қарор қилган ва бортдан йиқилиб тушган. Денгизчининг ўғлини сўзларига кўра, отаси ҳушини йўқотгани сабаб қандай қилиб йиқилганини эслай олмайди.

Экипаж Перевертиловнинг йўқолганини орадан олти соат ўтгач пайқаб қолган, шу сабабли кема ҳаракатланишни давом этган — Янги Зеландиянинг Тауранга ва Британия томонидан изоляцияланган Петкерн ҳудуди ўртасига келиб қолган. Денгизчи қутқарув нимчасиз ва деярли ҳолсиз бўлган, бироқ таслим бўлмасдан, сузишда давом этган. Қайсидир онда у сув юзасида қора доғни кўриб қолган ва унга яқинлашган. Бу балиқчиларнинг эски буйи эканлиги маълум бўлган. У ҳеч қаерга қотирилмаган ва океанда чиқинди каби сузиб юрган.

Перевертиловни қидириш ишларига Франция Полинезиясининг қутқарувчилари ва метеорологлари ҳам жалб этилган. Видам сувга тушиб кетганидан 14 соат ўтиб топилган. Қуёш унинг терисини куйдириб юборган, бироқ у омон қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кема бортидан тушиб кетган денгизчи 14 соат Тинч океанида қолиб кетди