23:57 / 02.03.2021
1 809

Евроиттифоқ ортидан АҚШ ҳам Россия расмий шахсларига қарши санкциялар жорий этди

Евроиттифоқ ортидан АҚШ ҳам Россия расмий шахсларига қарши санкциялар жорий этди
Фото: Reuters
АҚШ Россия расмий шахсларига қарши санкциялар жорий этди. Хабар қилинишича, жумладан, етти нафар жисмоний шахсга нисбатан чеклов чоралари киритилади.

Қайд этилишича, бу қарорга келинишига Алексей Навальнийнинг "асабни фалажловчи модда" билан заҳарлангани ва бунинг учун айнан Россия жавобгар эканлиги сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, яқин ҳафталарда киберҳужумлар учун ҳам санкциялар эълон қилиниши мумкин.

Аввалроқ Евроиттифоқ Россия бош прокурори Игорь Краснов, тергов қўмитаси бошлиғи Александр Бастрикин, жазони ижро этиш федерал хизмати бошлиғи Александр Калашников ва Росгвардия қўмондони Виктор Золотовга нисбатан чеклов чоралари жорий этганди.

ЕИнинг фикрича, уларнинг барчаси Алексей Навальнийга нисбатан айблов ҳукми чиқарилишида жавобгар ҳисобланади.

Қора рўйхатга тушган амалдорларга ЕИ мамлакатларига кириш ҳамда Евроиттифоқ мамлакатларидаги банкларда пул маблағларини сақлаш тақиқланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Евроиттифоқ ортидан АҚШ ҳам Россия расмий шахсларига қарши санкциялар жорий этди