16:00 / 04.03.2021
2 169

Қирғизистон президенти Facebook’да кўзи ожиз депутат ҳақида ҳақоратли изоҳ қолдирди

Қирғизистон президенти Facebook’да кўзи ожиз депутат ҳақида ҳақоратли изоҳ қолдирди
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Facebook’даги саҳифаси хакерлик ҳужумига учради, дея маълум қилди давлат раҳбари матбуот котиби Галина Байтерек.

«Ёвуз ниятлилар ушбу аккаунт номидан турли постларга изоҳ қолдирган», — деди матбуот котиби ва Жапаров ўз саҳифаси орқали ёзиб қолдирилган сўнгги изоҳларга алоқадор эмаслигини таъкидлади.

Аввалроқ президент аккаунтидан депутат Достон Бекешевга қаратилган салбий изоҳ қолдирилган эди.

«Садир Жапаров жамоатчилик ичида билдирилаётган барча фикрларга, шу жумладан, танқидларга ҳам ҳурмат билан муносабатда бўлади, шунинг учун бундай гапларни ёзишга журъат қилмаган бўларди», — деди Байтерек.

Скриншот: Kloop
3 март куни депутатлар янги Конституция лойиҳасини муҳокама қилди. «Азаттик» нашри Facebook’да мажлисдан олинган видеони эълон қилди, у ерда депутат Бекешев лойиҳани танқид қилиб, уни «Хонституция» деб атаган.

Видеони муҳокама қилиб ёзилган изоҳлар орасида президент шахсий саҳифаси номидан қолдирилган изоҳ ҳам бор. «Бу аҳмоқнинг фақат кўзи эмас, ички дунёси ҳам кўр экан — ёрдамчи», — дейилади изоҳда. Кейинроқ у ўчириб ташланди.

Таъкидланишича, депутат Достон Бекешев 6 ёшида кўриш қобилиятидан тўлиқ маҳрум бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда муддатдан олдин президент сайловлари 10 январь куни бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига 17 нафар номзод даъвогарлик қилди. Октябрь ойидан бери ҳукуматни бошқарган Садир Жапаров рақибларидан анча устун келди. Уларнинг аксарияти 2 фоиздан кам овоз олган.

Президент сайлови билан бирга мамлакатда бошқарув шаклини ўзгартириш бўйича ҳам референдум бўлиб ўтди. Референдум иштирокчиларининг 80 фоиздан ортиғи президентлик республикаси учун овоз берди. Қирғизистон ҳукумати эса Жапаровнинг президент сайловларидаги ғалабасидан сўнг истеъфога чиқди.

Садир Жапаров 28 январь куни Бишкекдаги маросимда давлат раҳбари лавозимида мамлакат халқига содиқ хизмат қилиш ҳақида қасамёд қабул қилиб, Қирғизистон президенти лавозимига киришди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистон президенти Facebook’да кўзи ожиз депутат ҳақида ҳақоратли изоҳ қолдирди