15:53 / 06.03.2021
2 188

Зеленский Михаил Саакашвилини лавозимидан маҳрум қилди

Зеленский Михаил Саакашвилини лавозимидан маҳрум қилди
Фото: «РИА Новости»
Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили Украинанинг шаҳарсозликдаги муаммоли масалаларни ҳал қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашидан чиқарилди. Украина президенти Владимир Зеленскийнинг фармони унинг расмий веб-сайтида эълон қилинди, деб ёзади «РИА Новости».

Лавозимдан озод қилиш тўғрисидаги ҳужжат 4 март куни кучга кирди. Кенгашдаги бўш ўринга Ислоҳотлар ижроия қўмитаси эксперти Георги Схакайя тайинланди.

Маълумот учун, илгари Грузия президенти бўлган Саакашвили 2013 йилда унга қарши жиноий иш қўзғатилганидан кейин мамлакатни тарк этганди.

Кейинчалик Украина фуқаролигини олган Саакашвали 2015 йил баҳорида Одесса вилояти губернатори этиб тайинланган. Бироқ 2016 йил ноябрь ойида Украинанинг ўша пайтдаги президенти Петро Порошенко Саакашвилини ишдан бўшатган ва 2017 йилда уни фуқаролигидан маҳрум қилган.

2018 йил февраль ойида Украина ҳукумати сиёсатчини Польшага қувғин қилди. Саакашвали 2017 йилнинг кузида чегарачилар бўлинмасини ёриб ўтиб, ноқонуний равишда яна Украинага кириб келди.

Янги президент Владимир Зеленский 2019 йил 28 майда Саакашвилига фуқаролигини қайтариб берди ва бир йилдан сўнг уни Миллий ислоҳотлар кенгаши ижроия қўмитаси раҳбари этиб тайинлади.

Аввалроқ Михаил Саакашвили Грузия мухолифатини норозиликларни тўхтатмасликка чақиргани ҳақида хабар берилганди. У, шунингдек, Тбилисида «Ягона миллий ҳаракат» мухолиф партия раиси Никанор Мелиянинг ҳибсга олинишини қоралади. Саакашвилининг айтишича, уни қўлга олганларнинг ўзлари «жуда узоқ вақт қамоқда ўтиради».

Эслатиб ўтамиз, Грузия полицияси 23 февраль куни «Ягона миллий ҳаракат» (ЯМҲ) мухолифат партияси етакчиси Никанор Мелияни ҳибсга олганди. У 2019 йилда тартибсизликлар уюштирганликда ва Грузия парламентига қилинган ҳужумда иштирок этганликда айбланмоқда.

Грузиядаги «Ягона миллий ҳаракат» партияси грузиялик сиёсат арбоби Михаил Саакашвили томонидан ташкил этилган. У партияни бошқариш давомида ҳокимиятга эгалик қилиб келган, аммо 2012 йилги парламент сайловларида партия бизнесмен Бидзина Иванишвили томонидан асос солинган «Грузия орзуси» иттифоқига ютқазган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленский Михаил Саакашвилини лавозимидан маҳрум қилди