19:30 / 08.03.2021
717

Сербия президентининг сўзлашувлари яширинча тингланганлиги давлат тўнтаришига уриниш деб баҳоланди

Сербия президентининг сўзлашувлари яширинча тингланганлиги давлат тўнтаришига уриниш деб баҳоланди
Сербия президенти Александр Вучич / Фото: РИА Новости
Сербия президенти Александр Вучичнинг сўзлашувлари яширинча тингланганлиги давлат тўнтаришига уриниш ҳисобланади, деди мамлакат бош вазири Ана Брнабич.

Унинг сўзларига кўра, бу ишга ҳукмрон партия етакчилари ва ИИВдаги юқори лавозимда ишлайдиган амалдорлар алоқадор.

"Улар хавфсизлик хизмати, биринчи навбатда ИИВдаги ҳамда ўзим мансуб бўлган Сербия прогрессив партиясидагилар тўдаси деб ўйлайман. Бу тўда жиноий ташкилотлар, мафия ва Сербиядаги ОАВ ҳамда судлов тизимининг бир қисмини қамраб олган", - деди Брнабич.

Сербия ички ишлар вазири Александр Вулиннинг маълумот беришича, президент ва унинг оила аъзолари сўзлашувлари 1572 марта яширинча тингланганлигини маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, ушбу иш бўйича тўпланган далиллар прокуратурага топширилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Сербия президентининг сўзлашувлари яширинча тингланганлиги давлат тўнтаришига уриниш деб баҳоланди