12:50 / 09.03.2021
2 104

«Миллион долларлик сурат». Америкалик сураткаш Ой фонида учиб ўтаётган ХКСни «тутиб олди»

«Миллион долларлик сурат». Америкалик сураткаш Ой фонида учиб ўтаётган ХКСни «тутиб олди»
Фото: Instagram / @CosmicBackground
Калифорниялик астросураткаш Эндрю Маккарти Халқаро космик станциясини (ХКС) Ой фонида учиб ўтаётганида суратга олишга муваффақ бўлди, деб хабар беради «News.mail.ru».

«Бугун соат 02:44 да шундай жойлашдимки, натижада ХКС мен ва Ой ўртамиздан учиб ўтаётганида мазкур суратни олдим. ХКС одатдагидан ўзгача кўриниш олишини кутмаган эдим. Массивларнинг ярми (қуёш панеллари учун — таҳр.) астронавтларнинг очиқ космосга чиқиши учун тайёргалик бурчаги остида, шундай экан мен бошимиз узра амалга оширилаётган миссиянинг ажойиб, ноёб суратини олдим. Бундан ташқари, улар менинг Ойдаги энг севимли кратерим узра учиб ўтмоқда», — деб ёзади сурат муаллифи.

Фото: Instagram / @CosmicBackground
Астронавтлар Кэтлин Рубинс ва Виктор Гловер Халқаро космик станция бортидан очиқ космосга чиққан. Улар янги қуёш батареяларини ўрнатиш учун асос тайёрлаган. Уларни таъмирлаш ишлари 2021 йилда бошланиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Миллион долларлик сурат». Америкалик сураткаш Ой фонида учиб ўтаётган ХКСни «тутиб олди»