11:30 / 10.03.2021
1 700

Zoom асосчиси ўзининг 6 миллиард долларлик 40 фоиз акциясини хайрия қилди

Zoom асосчиси ўзининг 6 миллиард долларлик 40 фоиз акциясини хайрия қилди
Фото: Bloomberg
Zoom Video Communications асосчиси ва бош директори Эрик Юань ўзига тегишли компаниянинг, тахминан, 6 миллиард долларга баҳоланган 40 фоиз акциясини хайрия қилди. Бу ҳақда Zoom томонидан АҚШнинг Қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига топширилган ҳужжатларга асосланиб «РБК» хабар берди.

Маълумотларга кўра, Юань компаниянинг акцияларини ўзи ва турмуш ўртоғи эгалик қиладиган иккита траст фондидан икки кишига 9 миллионтадан ўтказиб берган. Қимматли қоғозларни ҳозир ким назорат қилаётгани номаълум.

«Тақсимлаш Эрик Юань ва унинг рафиқаси трастларининг шартларига мувофиқ амалга оширилди», — деб хабар берди Zoom вакили Reuters нашрига.

Юань 15 фоиз улуш билан Zoom Video Communications’нинг энг йирик акциядори эди. Шунингдек, у компаниянинг овоз берувчи акцияларидан 40 фоизини назорат қилган.

Zoom акцияларининг нархи пандемия даврида дунё бўйлаб ўзини ўзи яккалаш ва масофадан туриб ишлаш фонида кескин кўтарилди. Буларнинг барчаси истеъмолчиларни видеоконференцалоқа хизматларига мурожаат қилишга ундади.

Агар 2020 йил 19 январида Zoom акциясининг нархи 73 долларни ташкил этган бўлса, ўша йилнинг 11 октябрида 559 долларга етди, шундан кейин акциялар нархи тушишни бошлади.

Маълумотларга кўра, Юань 40 фоиз акциясини 3 март куни хайрия қилган. У вақтда савдолар очилгач, битта акция нархи 368,58 доллар эди. Zoom акциялари операциядан кейин ҳам тушишда давом этди. NASDAQ маълумотларига кўра, 8 март куни савдолар 310,93 долларда ёпилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Zoom асосчиси ўзининг 6 миллиард долларлик 40 фоиз акциясини хайрия қилди