21:43 / 15.03.2021
2 549

Ўзбекистонда инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун йилига қанча пул кераклиги маълум қилинди

Ўзбекистонда инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун йилига қанча пул кераклиги маълум қилинди
АҚШнинг Пердью университети олимлари дунёнинг 160 та мамлакати аҳолиси ўртасида тадқиқот олиб бориб, инсонлар ўзларини бахтли ҳис қилишлари учун йилига қанча маблағ кераклигини ўрганиб чиқди, деб ёзмоқда Expensivity.

Тадқиқот натижаларига кўра, ўзбекистонликлар ўзларини бахтли ҳис қилишлари учун йилига 21 960 доллар (тахминан 231 миллион сўм) топишлари керак. Қирғизистонда йилига 8 997 доллар топган аҳоли ўзини бахтли ҳис қилиши қайд этилган. Қирғизистон бахтли ҳис қилиш учун энг кам пул талаб этиладиган давлатлар 10 талигидан ҳам ўрин олган. Қозоғистонда бу кўрсаткич 14 607 доллар, Афғонистонда 16 248 доллар, Тожикистонда 22 850 доллар, Туркманистонда эса 50 393 долларни ташкил этади.

Фото: Expensivity
Бахтли ҳис қилиш учун энг кам пул «талаб қилинадиган» мамлакатлар учлигидан Суринам (6 799 доллар), Аргентина (8 788 доллар), Ангола (8 921 доллар) ўрин олди.

Фото: Expensivity
Бахтли бўлиш «қиммат» бўлган давлатлар рўйхатида Бермуда ороллари (143 933 доллар), Австралия (135 321 доллар), Исроил (130 457 доллар) етакчилик қилмоқда.

Фото: Expensivity
Шаҳарлар орасида Нью-Йорк энг қиммат шаҳар деб топилиб, у ерда инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун ўртача 139 183 доллар керак бўлади. Ундан кейинги ўринларни Гавайи штати пойтахти Гонолулу (133 713 доллар), Швейцариянинг Берн шаҳри (128 696 доллар), Аляскадаги Анкориж (128 633 доллар) ва Вашингтондаги Сиэтл шаҳри (124 833 доллар) эгаллаган.

Пердью университети олимлари «Жаҳондаги бахт, қониқарлилик даражаси ва бурилиш нуқталар» бўйича ўрганиш натижаларига Жаҳон банки, TheGlobalEconomy’нинг тўлов қобилияти паритети кўрсаткичлари, Numbeo’нинг турмуш даражаси индекси маълумотларидан фойдаланган ҳолда тузган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистонда инсон ўзини бахтли ҳис қилиши учун йилига қанча пул кераклиги маълум қилинди