13:58 / 16.03.2021
2 295

Энг қиммат пуллик йўллар номи эълон қилинди

Энг қиммат пуллик йўллар номи эълон қилинди
Фото: Instagram / @chisox74
Австралиянинг Budget Direct суғурта компанияси дунёдаги энг қиммат пуллик йўллар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда компания сайтига таяниб, Tengrinews хабар берди.

Рейтингга кўра, АҚШнинг Пенсильвания штатидаги 580 километрлик магистрали (I-76, Interstate 76) дунёдаги энг қиммат пуллик йўл деб эътироф этилди.

Таъкидланишича, Пенсильвания магистралидан ўтиш нархи 112,91 долларни (тахминан 1 185 329,18 сўм) ташкил этади. Магистрал узунлиги 580 километр. У мамлакатнинг шимоли-шарқидаги Пенсильвания штатини кесиб ўтади.

Иккинчи энг қиммат пуллик йўл — бу Австриянинг Гроссглокнер автомагистрали. Ундан ўтиш 45 долларга (тахминан 472 410 сўм) тушади.

Швейцария дунё мамлакатлари орасида пуллик йўлларнинг ўртача нархи рўйхатида 26,5 доллар (тахминан 278 197 сўм) билан етакчилик қиляпти. Иккинчи ўриннни 16,29 доллар (тахминан 171 012,42 сўм) кўрсаткич билан Австрия банд қилган, ундан кейин 16,28 доллар (тахминан 170 907,44 сўм) билан Фарер оролларининг пуллик йўллари фаолият кўрсатмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энг қиммат пуллик йўллар номи эълон қилинди