08:30 / 20.03.2021
2 331

Дания Ташқи ишлар вазирлиги Беларуснинг номини ўзгартирди

Дания Ташқи ишлар вазирлиги Беларуснинг номини ўзгартирди
Фото: «Vesti.ru»
Дания Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь давлатининг номини алмаштирди, деб хабар бермоқда «Интерфакс»га таяниб "Дарё".
«Эндиликда Ташқи ишлар вазирлиги Hviderusland номи ўрнига Беларусь номини ишлатади», — деб хабар берди вазирлик ўз Twitter саҳифасида.

Дания ташқи ишлар вазири Еппе Кофод ушбу қарорга изоҳ берди. «Биз учун Беларусь фуқаролик жамияти ва аҳолиси талаб қилган атамани ишлатиш вақти келди», — деб таъкидлади у.

2020 йил октябрь ойида Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Данияга ташриф буюрди. У билан учрашувда Кофод фуқаролик жамиятини, айниқса, Беларусда қўллаб-қувватлаш мақсадида Даниянинг янги демократия учун фонд яратаётганини таъкидлади.

Шунингдек, Тихановская Дания бош вазири Метте Фредериксен, Дания нодавлат ташкилотлари ва касаба уюшмалари ҳаракати вакиллари билан ҳам учрашди.

Беларусда 9 августдан бери президент сайловлари натижаларига қарши намойишлар давом этмоқда. 1994 йилдан буён ҳукуматни бошқараётган Александр Лукашенко сайлов ғолиби деб эълон қилинди. Мухолифат сайлов натижалари сохталаштирилганини айтди. Намойишчилар Лукашенконинг истеъфосини, сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда. Охирги вақтлар норозилик акциялари маҳаллий тус оляпти.

Тихановская Марказий сайлов комиссиясининг эри Сергей Тихановскийнинг ташаббускор гуруҳини рўйхатдан ўтказишни рад этиб, ўзини ҳибсга олганидан кейин президент сайловларида иштирок этди. Расмий равишда эълон қилинган сайлов натижаларига кўра, Тихановская 10 фоиздан сал кўпроқ овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Сайлов натижаларини тан олмаган Тихановская ҳукумат босими остида чет элга кетишга мажбур бўлди.

Евроиттифоқнинг бир қатор давлатлари Тихановскаяни мухолифат етакчиси сифатида тан олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дания Ташқи ишлар вазирлиги Беларуснинг номини ўзгартирди