11:22 / 21.03.2021
1 033

Арнольд Шварценеггер Ерни ўзга сайёраликлардан ҳимоя қилувчилар гуруҳини бошқаришга рози бўлди

Арнольд Шварценеггер Ерни ўзга сайёраликлардан ҳимоя қилувчилар гуруҳини бошқаришга рози бўлди
Фото: Legion Media
Арнольд Шварценеггер агарда ўзга сайёраликлар Ерга ҳужум қилса, уларга қаршилик кўрсатувчилар гуруҳига раҳбарлик қилишга рози бўлди, деб хабар беради Esquire.

«Менга ишонч билдирган инсонлардан миннатдорман. Хизмат қилишга тайёрман», — деб ёзади актёр.

Тадқиқотчилар вояга етган 2 минг нафар британиялик ўртасида сўровнома ўтказиб, улар орқали Ерни ўзга сайёраликлардан ҳимоя қилишга қодир топ-20 талик машҳурлар рўйхатини тузди. Одамлар «Йиртқич» фильмида ўзга сайёраликларга қарши жанг қилган Шварценеггерга кўпроқ ишонч билдириши маълум бўлган.

Ўзга сайёраликларга экранда қарши турганлар рўйхатининг иккинчи поғонасидан Уилл Смит («Мустақиллик куни», «Қорадаги одамлар», «Эрамиздан кейин») ўрин олган бўлса, еттинчи ўрин — Сигурни Уиверга («Бегона»нинг тўртта қисми) насиб этди.

Шунингдек, топ-5 рўйхатда табиат ҳақидаги ҳужжат фильмлар муаллифи Дэвид Аттенборо, актёрлар Брюс Уиллис ва Том Круз ҳам жойлашган. Саккизинчи ўринни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп эгаллаган бўлиб, АҚШнинг амалдаги президенти Жой Байден ва вице-президент Камала Харрис мос равишда 20- ва 19-ўринларда жойлашган.

Ўзга сайёраликлардан Ерни ҳимоя қилувчи топ-20 талик рўйхат:
Арнольд Шварценеггер;
Уилл Смит;
Дэвид Аттенборо;
Брюс Уиллис;
Том Круз;
Харрисон Форд;
Сигурни Уивер;
Дональд Трамп;
Жиллиан Андерсон;
Никола Стержен;
Крис Пратт;
Борис Жонсон;
Пирс Морган;
Уильям Шетнер;
Саймон Пегг;
Томми Ли Жонс;
Дэвид Духовни
Мел Гибсон;
Камала Харрис;
Жо Байден.
TMZ нашрининг ёзишича, сўровномада иштирок этганларнинг 11 фоизи НУЖларни ростдан ҳам кўрганини таъкидлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Арнольд Шварценеггер Ерни ўзга сайёраликлардан ҳимоя қилувчилар гуруҳини бошқаришга рози бўлди