21:51 / 22.03.2021
1 884

Франциялик рассом Ренессанс даврига оид Флорентина саройи деворларини «вайрон қилди»

Франциялик рассом Ренессанс даврига оид Флорентина саройи деворларини «вайрон қилди»
JR тахаллуси билан танилган франциялик кўча рассоми Ренессанс даврига оид, ҳозирда санъат галереяси жойлашган Строззи палаззоси деворига 28 метрли инсталляцияни чизди. Рассом ўзининг янги ишини Instagram’даги саҳифасига жойлаштирган.

«Жароҳат» (Ла Ферита) номини олган 28 метрли сурат оптик иллюзия шаклида ишланган.

Рассомнинг иши сарой фасадидаги улкан ёриқни эслатади. Ташқарига бино ичидаги экспонатлар — «Баҳор» ва «Венеранинг туғилиши» картиналари кўриниб тургандек (аслида ушбу картиналар қўшни Уффици галереясида жойлашган).

Бу франциялик рассом ва галереянинг ҳамкорликдаги иши ҳисобланади. Унинг асосий ғоясини санъат ҳар қандай шароитда, ҳатто коронавирус пандемияси каби даврда ҳам ривожланиши мумкинлиги ташкил этади.
[media=https://www.instagram.com/p/CMk9ypwMoo_/?utm_source=ig_embed]
«JR’нинг ‘Жароҳат’ иши орқали янги дастурни очмоқдамиз, инсталляция ўзида коронавирус вақтида маданиятга эришиш қийинчилиги ва шу билан бирга озодлик, ижодий тасаввур ва иштирокни акс эттиради, шунингдек, у томошабинларни ўзгача йўллар билан жалб этиш имконияти ҳамдир», — дейди Палаззо Строззи бош директори Артуро Галансино.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Франциялик рассом Ренессанс даврига оид Флорентина саройи деворларини «вайрон қилди»