15:13 / 26.03.2021
1 826

Байден Си ва Путинни қиёслади

Байден Си ва Путинни қиёслади
Фото: «YouTube»
АҚШ президенти Жо Байден ўз илк матбуот анжуманида Россия ва Хитой давлат раҳбарларини ўзаро қиёслаб ўтди. Унинг айтишича, Хитой етакчиси Си Цзиньпин «жуда ва жуда» тўғри одам. Байденнинг журналистлар саволларига жавоблари стенограммаси Оқ уй сайтида эълон қилинди.

«Унда демократиянинг «д» ҳарфи ҳам йўқ. Бироқ у ақлли, ақлли йигит. У ҳам худди Путин каби автократия — бўлғуси тренд деб ўйлайдиганлар сирасидан», — деди Байден Си Цзиньпинга тўхталаркан.

Байденнинг назарида, ХХР раҳбари демократияни мураккаб дунёда ишлашга лаёқатли сиёсий тизим ҳисобламайди. Си мутлақ аксилдемократ, бироқ жудаям ақлли инсон, деди АҚШ президенти.

АҚШ раҳбари Си Цзиньпин билан Обама даврида вице-президент бўлган чоғи танишганини маълум қилиб ўтди. Обаманинг ташаббуси билан Байден ва Си Цзиньпин юзма-юз ўтириб, тилмоч орқали узоқ вақт суҳбатлашишган.

Байденнинг айтишича, унинг инаугурацисидан сўнг Си Цзиньпин билан телефонда икки соат мулоқот қилишган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Байден Си ва Путинни қиёслади