Байден Путин ва Цзиньпинни иқлим ўзгаришлари бўйича ўтказиладиган саммитга чорлади

1 дақиқа ўқиш2K
Байден Путин ва Цзиньпинни иқлим ўзгаришлари бўйича ўтказиладиган саммитга чорлади
Фото: Reuters
АҚШ президенти Жо Байден Россия давлат раҳбари Владимир Путинни 22—23 апрель кунлари бўлиб ўтадиган ва 40 нафар дунё етакчиси иштирок этадиган иқлим ўзгаришларига бағишланган онлайн-форматдаги учрашувга таклиф қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Байден журналистлар билан суҳбатда иқлим ўзгаришлари муҳокама қилинадиган навбатдаги саммитга таклиф қилинганлар қаторида Россий президенти ва Хитой раҳбари ҳам борлигини маълум қилган. АҚШ президенти уларнинг ушбу таклифдан хабардорлиги, бироқ бу борада икки давлат раҳбарлари билан шахсан суҳбатлашмаганини айтган.

Оқ уй эълон қилган рўйхатга кўра, саммитга Россия, Хитой, Буюк Британия, Ҳиндистон, Туркия ва Япония давлатларининг раҳбарлари таклиф этилган.

Вашингтон онлайн трансляция қилинадиган саммитда иқлим ўзгаришлари бўйича жаҳон ҳамжамиятини қийнаётган, тезкор равишда ҳал этилиши тақозо қилинадиган муаммолар, иқтисодий тарафдан фойда келтириши мумкин бўлган ташаббуслар муҳокама қилинишини маълум қилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?