20:20 / 31.03.2021
3 521

«Оқ отли шаҳзодалар»: Давлат раҳбарларининг ўғил фарзандлари ҳақидаги маълумотлар (фото)

«Оқ отли шаҳзодалар»: Давлат раҳбарларининг ўғил фарзандлари ҳақидаги маълумотлар (фото)
Дунё сиёсатчилари ва монархларнинг ўғил фарзандлари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Шаҳзода Альберт

Фото: Grazia
Иоганнес ва княгиня Глориянинг ўғли шаҳзода Альберт энг келишган бўйдоқлардан бири. 36 яшар Альберт ҳали ҳамон бахтини топиб улгурмаган. Отасининг вафотидан кейин энг ёш миллиардерга айланган йигит бугунги кунда Германиядаги энг бадавлат кишилардан бири ҳисобланади. Оила аъзолари билан Регенсбург қасрида яшайдиган Альберт ҳаётини автопойгаларсиз тасаввур қила олмайди. Молиявий аҳволи 2 миллиард доллардан ортиқ деб баҳоланадиган йигит қалбини забт этадиган қизни ҳали учратмаган.

Николай Лукашенко

Фото: Grazia
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг ўғли Николай, моделларникига ўхшаш кўриниши билан аллақачон эътибор жалб қилишга улгурган. Айни вақтда мактабда ўқийдиган кичик Лукашенко айни вақтда имтиҳонларга тайёрланиш билан банд. Бўш вақтида спорт билан шуғулланадиган йигит, фортепиано чалишни яхши кўради. Александр Лукашенко шифокор бўлиб ишлашини таъкидлаганини айтмаганда, Николайнинг онаси кимлиги ҳақида маълумот деярли йўқ.

Бэррон Трамп

Фото: Grazia
Ёш бўлишига қарамай, Бэррон ҳам аллақачон эътибор жалб қилиб улгурган. Трампнинг меросхўри мактабга қатнайди ва компьютер ўйинлари ўйнашни яхши кўради. Ёши 14 да бўлган боланинг бўйи отасига етиб қолган.

Шаҳзода Ҳамдан ибн Муҳаммад

Фото: Grazia
Дубай амирининг 37 яшар ўғли акаси ўз ҳуқуқларидан воз кечгач, тахт ворислигига давогарлик қилмоқда. Айни вақтда хайрия ишлари билан шуғулланадиган Ҳамдан, аутизм муаммоларини ўрганадиган жамғармалар фаолияти билан қизиқади. Бўш вақтларида спорт билан фаол шуғулланадиган шаҳзоданинг молиявий аҳволи 18 миллиард долларга баҳоланади. Ҳали ўз бахтини топиб улгурмаган йигитнинг ҳаётидаги асосий аёл унинг онаси ҳисобланади. У берган интервьюларида онасининг қилган яхшилик ва меҳрибонликлари учун миннатдорлигини билдиради.

Илья Медведев

Фото: Grazia
Илья турли йилларда Россия президенти ва бош вазири сифатида фаолият олиб борган Дмитрий Медведевнинг ўғли. Болалигида қиличбозлик, футбол ва хорижий тилларни ўрганиш билан машғул бўлган Илья, «Ералаш» киножурналида ҳам иштирок этган. Мактабни тамомлаб, Москва давлат Халқаро муносабатлар институти (университети)да ўқиган йигитнинг суратини интернетдан топиш имконсиз. Миш-мишларга қараганда унинг қайлиғи бор ва уни ота-онаси билан таништиришга улгурган. Аммо бу маълумот расмий тасдиғини топмаган.

Шаҳзода Иоаҳим

Фото: Grazia
Бельгия маликаси Астрид ва эрцгерцоги Лоренс ўғлининг суратини турли журнал муқоваларида кўриш мумкин. Ўрта мактабни тамомлаганидан кейин Бельгиянинг ҳарбий денгиз флотида таҳсил олган йигит ҳаётини денгиз билан боғлашга қарор қилган. Айни вақтда Иоаҳим Бельгия денгиз-ҳарбий флотида офицер сифатида фаолият олиб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Оқ отли шаҳзодалар»: Давлат раҳбарларининг ўғил фарзандлари ҳақидаги маълумотлар (фото)