17:54 / 03.04.2021
1 705

Британиялик ўқитувчи ўз ўқувчисига протез қўл ясаб берди

Британиялик ўқитувчи ўз ўқувчисига протез қўл ясаб берди
Британиялик ўқитувчи ўз ўқувчиси учун протез қўл ясаб берди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Льюис исмли мактаб ўқувчиси чап билак суягисиз туғилган, шу сабабли унга протез танлай олишмаган. Одатдаги сунъий тана қисмлари унинг учун жуда оғирлик қилган.

Дизайн ва технология ўқитувчиси Дэниэл Грант протез макети учун хайрия ташкилотига мурожаат қилган ва мактабдаги 3D-принтер ёрдамида ўқувчига сунъий йўл ясаб берган.

Болакайнинг янги қўли учун сарфланган материаллар нархи 30 фунт туради, холос.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британиялик ўқитувчи ўз ўқувчисига протез қўл ясаб берди