Фото: Express К
Индонезиянинг шарқий қисмида ва унга қўшни бўлган Шарқий Тиморда кучли ёғингарчиликлар кетма-кет кўчки ва тошқинларни келтириб чиқарди, бунинг натижасида 52 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Индонезиянинг Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш агентлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда энг камида 41 киши қурбон бўлди, 27 киши бедарак йўқолди.
Шарқий Нуса-Тенгара провинциясининг Адонара оролидаги Ламенеле аҳоли пунктида ўнлаб уйлар кўчки остида қолди. Фавқулодда ҳолатлар бўйича маҳаллий агентлик раҳбари Ленни Оланинг хабар беришича, қутқарувчилар 35 кишининг жасадини топди ва энг камида беш киши жароҳатланди.
Оян Баян қишлоғида эса 40 та уй вайрон бўлди. Вайроналар ичида уч кишининг жасади топилди. Юзлаб аҳоли уйларини ташлаб кетишига мажбур бўлди. Байбуракда (Индонезиядаги қишлоқ номи) уч киши қурбон бўлди, етти киши бедарак йўқолди.
Оланинг маълумотларига кўра, кўчки Адонара оролидаги бешта кўприкни бузиб юборди.
Бундан ташқари, кўчкилар Дили шаҳрида (Шарқий Тимор пойтахти) 11 кишининг ўлимига сабаб бўлди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Миразизбек Мирзаҳалилов "Губернатор кубоги" турнирида ўз жангини ўтказди

Хитой йигит билан саҳарлик ва ифтор қилдим...

Фаррух Тошпулатов: Ангрен шаҳар бўлим бошлиғи М.Юсуповага нисбатан текширув ишлари якунланди

ДХХ ходимлари Андижонда 100 гектар ерни 128 минг долларга сотишга уринган ҳокимият ходимини ушлади

Янги Зеландия чекишни бутунлай тақиқлаш бўйича муҳим қадам қўйди

Қозоғистонда Су-30 қирувчи самолёти фалокатга учради

Марказий Осиё дербисида имкониятлар қандай? Ёхуд терма жамоа устозининг Саудиядаги режалари ҳақида

Афғон йўлаги Марказий Осиё тараққиётига қандай ҳисса қўшади?