
Business Insider’нинг ёзишича, Гюнтер Леманнинг бойлиги 3,3 млрд долларга баҳоланади. У ўғли 14 ёш бўлганда унга бизнесидаги улушини берган. Бироқ Кевин балоғат ёшига етмагунча ўз улушини ўзи истаганча бошқара олмаган. Энди эса у расман Drogerie Markt дорихоналар тармоғининг 50 фоизини мерос қилиб олди.
Drogerie Markt 1974 йилда ташкил этилган ва ҳозирда Германиядаги етакчи дорихоналар тармоғи ҳисобланади. Компания сайтида келтирилган маълумотларга кўра, тармоқ 2 мингдан кўпроқ дорихонага эга ва унда 40 мингдан кўпроқ одам ишлайди.
Forbes маълумотларига кўра, ота-бола компания бошқарувида фаол иштирок этмайди ва ошкора ҳаёт тарзи олиб бормайди. Business Insider улардан изоҳ олишнинг уддасидан чиқмаган.
2021 йилнинг энг ёш миллиардерлари рўйхатида 2-ўринни Ван Цзелонг эгаллади. 24 ёшли хитойликнинг бойлиги 1,5 млрд долларга баҳоланмоқда. 3- ва 4-ўринларни норвегиялик опа-сингил – 24 ва 25 ёшли Александра ва Катарина Андресен эгалламоқда. Улардан ҳар бирининг бойлиги 1,4 млрд долларни ташкил қилади. Улар Ferd оилавий компаниясида улушга эга.
Forbes рўйхатига бойлиги 1 млрд доллардан кўпроқ одамлар киритилади. Нашрнинг янги рейтингига кўра, ҳозирда дунёда ҳар қачонгидан кўпроқ миллиардер бўлиб, улар 2755 нафарни ташкил қилмоқда. Дунё миллиардерларининг бойлиги бир йил ичида 8 трлн долларга кўпайиб, ҳозирда 13,1 трлн долларни ташкил қилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар