10:23 / 12.04.2021
1 341

Коронавирусга қарши Хитой вакциналари самарадорлиги пастми?

Коронавирусга қарши Хитой вакциналари самарадорлиги пастми?
Фото: «Project-syndicate.org»
Хитой касалликларни назорат қилиш маркази SARS-CoV-2 коронавирусининг янги турига қарши Хитой вакциналарининг паст самарадорлигини тан олди. Бу ҳақда The New York Post хабар берган.

«Ҳозир эмлаш учун турли ишлаб чиқаришдаги ҳар хил вакциналардан фойдаланиш расман кўриб чиқилмоқда», — дейди марказ директори Гао Фу.

У ўзининг нутқида Хитой вакциналари «унчалик самарали эмас» деган фикрни тасдиқлади.

Расмий маълумотларга кўра, Sinovac компанияси препаратининг самарадорлиги 50,4 фоизни ташкил этади. Таққослаш учун, бошқа вакциналарда бу кўрсаткич 90 фоиздан ошади. Шу билан бирга, Хитойда коронавирусга қарши хорижий вакциналардан фойдаланиш ҳали тасдиқланмаган.

Хитой фуқаролари ўн миллион доза қабул қилишга улгуришди: Пекин ёз ўрталаригача мамлакат бир миллиарддан ортиқ одамни эмлашни режалаштираётганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Коронавирусга қарши Хитой вакциналари самарадорлиги пастми?