07:14 / 15.04.2021
1 764

Британияда дунёдаги энг катта қуён ўғирлаб кетилди

Британияда дунёдаги энг катта қуён ўғирлаб кетилди
Фото: Twitter / Vestkysta
Буюк Британияда Дариус лақабли дунёдаги энг катта қуён ўғирлаб кетилгани эълон қилинди. Бу ҳақда Ғарбий Мерсия ҳуқуқ-тартибот органларига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Полициячиларнинг тахминича, оғирлиги сабаб 2010 йилнинг апрелида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган қуён 12 апрелга ўтар кечаси ўғирлаб кетилган. Бунгача у ўз эгаларининг волерида сақланган.

Қуённи топган инсонга мукофот пули ваъда қилинган. Қуённинг эгаси — Аннет Эдвардс ўз жонзотини қайтарган инсонга 1000 фунт стерлинг беришга тайёр.

Бундан ташқари, Аннетнинг таъкидлашича, Дариуснинг ёши ўтиб қолган ва кўпайиш учун яроқли эмас.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилда Дариус лақабли қуён 22 килограмм вазнга эга бўлиб, бутун дунёда у билан рақобатлаша оладиган бошқа қуён йўқ эди. Дариус 2019 йилда болалаган. Аввалроқ Дейв (Дариуснинг боласи) ота қуённи «тахт»дан ағдариши мумкинлиги тўғрисида хабар берилганди. Ҳозирда Дейвнинг оғирлиги 25 килограммни, бўйи эса 120 сантиметрни ташкил этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Британияда дунёдаги энг катта қуён ўғирлаб кетилди