10:43 / 15.04.2021
1 204

Бир кунда уйланган уч эгизак бир пайтда ота бўлишди

Бир кунда уйланган уч эгизак бир пайтда ота бўлишди
Фото: «Pulse»
Нигериянинг Нгво шаҳрида бир кунда уйланган учта эгизак ака-ука бир вақтнинг ўзида ота бўлишди. Бу ҳақда «Pulse» нашри хабар бермоқда.

Чинеду, Чуквуэбука ва Кенечукву Онийа 2020 йил 6 июнь куни тўй қилишди. Бошида уларнинг келинчаклари ҳам уч эгизак опа-сингил эканлиги ҳақида миш-миш тарқалди, аммо бундай бўлиб чиқмади. 10 ойдан кейин учаласи ҳам фарзандли бўлишди.

«Болалигимиздаёқ ҳаммаси шундай бўлишини орзу қилганмиз. Онамиз ҳам бизнинг бир вақтда уйланишимизни ният қиларди. Учаламизнинг бир кунда куёв бўлишимизни тасаввур қилишни жуда яхши кўрарди. Бунинг учун ҳар куни тинмай ибодат қиларди. Чунки учаласини бир вақтнинг ўзида уйлантириш осон эмаслигини биларди. Aфсуски, у 2013 йилда ҳаётдан кўз юмди ва буни кўриш насиб қилмади», — дейди Чинеду Ония.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Бир кунда уйланган уч эгизак бир пайтда ота бўлишди