Фото: EPA
Бортида россиялик космонавтлар Сергей Рижиков, Сергей Куд-Сверчков ва NASA астронавти Кетлин Рубинс бўлган, Халқаро космик станциядан (ХКС) қайтаётган «Союз МС-17» учувчисиз космик кемаси Қозоғистонга муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб "Дарё" хабар берди.
Қўниш Қозоғистоннинг Жезказган шаҳридан 147 километр жануби-шарқда жойлашган ҳудудда амалга оширилди.
Космонавтлар кемадан эвакуация қилинганидан кейин шифокорлар дастлабки текширувларни ўтказади, қондаги кислород миқдорини, қон босимини аниқлайди ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатади.
В 07.55.12 мск проведена посадка спускаемого аппарата ТПК "Союз МС-17". На борту порядок. По докладу спасательных служб, СА вертикально. Самочувствие экипажа хорошее.
— РОГОЗИН (@Rogozin) April 17, 2021
Добро пожаловать на Землю! pic.twitter.com/VLlzmOsLLq
Қўнган кемани қидирув-қутқарув ишларида «Мовий қуш» амфибия машинаси, 12 та Ми-8МТВ5-1 вертолёти, Ан-12 ва Ан-26 самолётлари, бир неча ўнлаб қуруқлик техникалари, 200 дан ортиқ ҳарбийлар ҳамда Марказий ҳарбий округнинг қидирув-қутқарув гуруҳи мутахассислари иштирок этяпти.
11 апрелга ўтар кечаси космик кема ХКСдан ажралиб чиқди, тахминан тонгги соат еттида тормозлаш учун двигателлар ёқилди ва космик орбитадан чиқа бошлади.
Рижиков, Сверчков ва Рубинснинг ХКСга экспедицияси 2020 йилнинг 14 октябрида бошлаган эди. Экипаж 185 кун коинотда бўлди, шу вақт ичида бир қатор илмий ва амалий тадқиқотлар ўтказишга ҳамда станцияни таъмирлаш ишларини бажаришга, шу жумладан, рус сегментидаги ҳаво сизиб чиқишини бартараф этишга муваффақ бўлди.
Москва вақти билан соат 08:45 да амалга оширилган старт «Роскосмос»нинг YouTube’даги канали орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинди. Соат 08:53 да «Союз МС-17» ракета ташувчининг учинчи бўғинидан ажралган ва мақсадли орбитага чиққан. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас
Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда
Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди
Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди
Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг”
Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти
Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз"