08:38 / 23.04.2021
1 532

Грин Кард учун ҳам рўмолини ечмаган қиз

Грин Кард учун ҳам рўмолини ечмаган қиз

Бу воқеа 1955 йилда суриялик қиз Хала Атиқ билан содир бўлган эди. Бир куни Халанинг отаси уларнинг бутун оиласи Суриядан АҚШга кўчиб кетишга қарор қилганини айтди. У хотинига кўчиб бориладиган уйни тартибга солиш учун улардан олдин Калифорнияга боришини ва уч ҳафта ичида қизларини олиб, унинг орқасидан учишини буюрди.

Уч ҳафта ўтгач, она юкларини йиғди ва қизлари билан Нью-Йоркка учиб кетди. Нью-Йорк аэропортига этиб боргач, ходимлар улардан суратга тушиш учун ҳижобларини ечишни сўради. Она жуда иккиланиб, саросимага тушиб қолди, охир-оқибат уни ечиб суратга тушди. Унинг ортидан икки катта қизи ҳам рўмолларини ечишди. Навбат энг кичиги Халага келганида, у рўмолини ечишдан бош тортди!

Аэропорт ходимлари ва оиласи қанча уринишмасин, у фикридан қайтмади ва Аллоҳга тавба қила бошлади. 13 ёшли қиз: "Агар Америкада бўлишимнинг шарти диндан воз кечиш бўлса, мен Сурияга қайтаман", деди.

Қанча дўқ-пўписаларга қарамай, у ўз мамлакатига, рўмоли билан ёлғиз ўз қайтишини қатъиян такрорлар эди. Ҳатто уни кўндириш учун офицерлар ва юқори лавозимли мулозимларни ҳам олиб келишди. Бунинг ҳам фойдасизлигини англагач, уни бир хонада ёлғиз ажратиб қўйишди ва Сурияга қайтариб юборилишини айтишди. Охир оқибат, унинг эътиқоди, динига мустаҳкамлиги олдида аэропорт ходимлари ҳам бош эгишди. Шу тариқа унинг фотосурати рўмол билан олинди. Бу Америка тарихидаги гринкард учун туширилган ҳижобли қизнинг илк фотосурати эди!

Онаси ва опалари Нью-Йоркдан Калифорнияга самолётда учишлари керак эди. Аммо Хала туфайли самолёт уларсиз учиб кетди.
Бир неча дақиқадан сўнг, улар учиши лозим бўлган самолёт қулаб тушгани ҳақида шошилинч хабар келди...

Ёқуб Умар тайёрлади


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар
20 ёшли аёлнинг ўлими сири очилди: қотилни «ақлли» соат ва смартфон топиб берди
20 ёшли аёлнинг ўлими сири очилди: қотилни «ақлли» соат ва смартфон топиб берди
19-06-2021, 21:36, Дунё
«Бу инсониятга қарши жиноят...» – Махфий лагерларга доир маълумотлар очиқланди
«Бу инсониятга қарши жиноят...» – Махфий лагерларга доир маълумотлар очиқланди
20-06-2021, 06:21, Дунё
Шунчаки даҳшат: Бектемир Мелиқўзиев проф боксдаги 8-жангида аянчли нокаутга учради
Шунчаки даҳшат: Бектемир Мелиқўзиев проф боксдаги 8-жангида аянчли нокаутга учради
20-06-2021, 06:29, Спорт
Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш тўғрисидаги Президент Фармони ҳақида
Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш тўғрисидаги Президент Фармони ҳақида
20-06-2021, 15:24, Жамият
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан...
У кетди! Юракда армон, дилда айтилмаган сўзлар билан...
20-06-2021, 16:00, Спорт
Муддати ўтган маҳсулотларга «иккинчи ҳаёт» беришга уринаётган «уддабурон» тадбиркорлар ҳақида
Муддати ўтган маҳсулотларга «иккинчи ҳаёт» беришга уринаётган «уддабурон» тадбиркорлар ҳақида
20-06-2021, 19:50, Жамият
«Европада ўйнай оладиган ўзбек футболчилари кўп» – Элдор Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов билан катта интервью
«Европада ўйнай оладиган ўзбек футболчилари кўп» – Элдор Шомуродовнинг агенти Қаҳҳор Мўминов билан катта интервью
20-06-2021, 20:30, Спорт
«Жамики одам боласи бир вужуддир». Эронлик илк судья хонимнинг Нобель маърузаси
«Жамики одам боласи бир вужуддир». Эронлик илк судья хонимнинг Нобель маърузаси
Кеча, 10:10, Жамият


Янгиликлар » Дунё » Грин Кард учун ҳам рўмолини ечмаган қиз