23:49 / 27.04.2021
2 022

Коронавируснинг ҳиндча штамми антитаналарга чидамли экани маълум бўлди

Коронавируснинг ҳиндча штамми антитаналарга чидамли экани маълум бўлди

Фото: AP Photo
Коронавируснинг Ҳиндистонда аниқланган мутациялари янги штаммнинг ўта юқумли ва антитаналарга чидамли эканини кўрсатмоқда, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти.

Тадқиқотлар натижаларига кўра, мутациялар антитаналар билан даволаш самарадорлигига таъсир кўрсатади ва уларнинг ижобий таъсирини йўқотади. Қайд этилишича, янги штамм, шунингдек, касалликни тез чақириш ва ўлимга олиб келиш хусусиятига эга.

ЖССТ вируснинг тез ўзгариши сабабларини ўрганмоқда. Оммавий тадбирлар ўтказилиши асосий омиллардан бири деб ҳисобланмоқда. 

26 апрел куни Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазирлиги бир суткада 349,6 минг кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди. Ҳозирда мамлакатда ҳар тўрт кунда бир миллионга яқин киши вафот этмоқда.

24 март куни Ҳиндистонда коронавируснинг қўшалоқ мутацияга эга янги штамми аниқланганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг ҳиндча штамми антитаналарга чидамли экани маълум бўлди