23:25 / 03.05.2021
2 530

Байден Путин билан муносабатларни барқарорлаштириш масаласини муҳокама қилиш ниятида экани маълум қилинди


Фото: REUTERS/Jonathan Ernst
АҚШ президенти Жо Байден Россия президенти Владимир Путин билан икки мамлакат муносабатларини барқарорлаштириш борасида музокара ўтказмоқчи. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ Россия билан муносабатларни кескинлаштиришга интилмайди, аммо нодўстона деб ҳисобланувчи ҳаракатларга жавоб қайтаради.

Блинкен 28 апрел куни АҚШ ва Россия президентлари мулоқотида қатор масалалар муҳокама қилиниши мумкинлигини айтганди. 
Аввалроқ Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков Россия ва Америка етакчиларининг учрашуви июнда бўлиб ўтиши мумкинлигини маълум қилганди.

Апрел охирларида Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки Жо Байден Владимир Путин билан учрашув чоғида Украинадаги низо ва Алексей Навальний билан боғлиқ вазият мавзусини кўтариши мумкинлигини айтди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байден Путин билан муносабатларни барқарорлаштириш масаласини муҳокама қилиш ниятида экани маълум қилинди