Эмомали Раҳмон ўз ёрдамчисини Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлади

Эмомали Раҳмон ўз ёрдамчисини Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинлади
Фото: «Яндекс Дзен»
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 4 май куни қатор тайинловлар тўғрисида фармон ва буйруқларни имзолади, дея хабар бермоқда Asia Plus.

Хусусан, президент фармони билан Абдужаббор Раҳмонзода президентнинг ижтимоий ривожланиш ва жамоатчилик билан алоқалар бўйича ёрдамчиси лавозимидан озод этилди. Бошқа фармон билан у Тожикистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Тожикистоннинг Ўзбекистондаги аввалги элчиси Содиқ Имомий апрель ойида мамлакатдаги миссиясини якунлаган. У 22 апрель куни Абдулазиз Комилов қабулида, 23 апрель куни эса Шавкат Мирзиёев қабулида бўлди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар