11:00 / 06.05.2021
2 492

Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади


Жанубий Манчестер шаҳридаги мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойи давомида рўза тутади. 38 ёшли сержант Кевин Гаммонд Рамазон ойида мусулмон ҳамкасби 34 ёшли сержант Қосим Ҳанифни қўллаб-қувватлаш учун рўза тутишни бошлаган.

"Рўзадан олдинги кунларда Қосим бу ҳақда гапирганида мен шунчаки "мен ҳам сизлар билан бирга рўза тутаман" деб айтган эдим", — дейди мусулмон бўлмаган полициячи.

Гарчи у эрталабки кофени соғинмиб, кечки овқатини кечроқ тановул қилса-да, Гаммонд Рамазон ойи давомида рўза тутишга аҳд қилган.
Сержант Ҳаниф дўстининг қўллаб-қувватлаши учун миннатдор ва унинг содиқлигини юқори баҳолаб: "Мен Кевиннинг рўзасини жуда қадрлайман, чунки биз кичик идорада ишлаймиз ва унинг тушлик қилаётганини кўриш қийин бўлар эди!" дейди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мусулмон бўлмаган полициячи Рамазон ойида рўза тутади