
Фото: Alex Brandon / AP
АҚШ собиқ президенти Доналд Трамп ўзининг Facebook, Twitter ва Google компаниялари ижтимоий тармоқларидаги аккаунтлари блокланишини кескин танқид қилди.
Унинг фикрича, бундай чекловлар Қўшма Штатлар учун «мутлақ шармандалик » ва «иснод»дир.
Оқ уйнинг собиқ раҳбари ушбу «коррупциялашган» ижтимоий тармоқлар «сиёсий бадал тўлаши керак» деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ Трамп ўз обуначилари билан мулоқот қилиш учун янги платформани тақдим этганди.
Платформа «Donald J. Trump for President» деб номланади. Трамп унда хабарлар ёзиши ҳамда фото ва видео жойлаштириши мумкин.
Трампнинг Twitter, Facebook, YouTube, Instagram, Twitch, Snapchat тармоқларидаги аккаунтлари январда, унинг тарафдорлари Капитолийга ҳужум қилганидан сўнг блокланганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар