12:30 / 07.05.2021
1 997

АҚШда уч кишини яралаган мерган олтинчи синфда ўқувчи қиз бўлиб чиқди


Айдаходаги мактабда уч кишини ярадор қилган мерган олтинчи синф ўқувчиси бўлган, у ўқитувчи томонидан қўлга олинган ва қуролсизлантирилган, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс маҳаллий ҳуқуқ-тартибот идораларига таяниб.

Ригби шаҳридаги ўрта мактабда содир бўлган отишма натижасида уч киши — икки ўқувчи ва бир киши яраланганди.

Жефферсон округи шерифининг айтишича, қиз сумкаси ичидан тўппончани чиқариб, мактаб биноси ичида ва ташқарисида бир нечта ўқ узган. Ўқитувчилардан бири уни қуролсизлантириб, қўриқчилар келгунча ушлаб туришга муваффақ бўлган.

Расмийлар ҳужум ортидаги сабабларни, шунингдек қурол қандай қилиб олтинчи синф ўқувчисининг қўлига тушганини текширмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда уч кишини яралаган мерган олтинчи синфда ўқувчи қиз бўлиб чиқди