18:00 / 07.05.2021
1 667

Ер юзида ҳар эллигинчи инсон коронавирус юқтиргани маълум қилинди


Ер аҳолисининг 2 фоизи коронавирус юқтирди. Маълум қилинишича, 7 млрд 795 млн кишидан 156 млн киши касалликка чалинган.

Энг кўп касаллик юқтирганлар улуши аҳолиси нисбатан оз мамлакатларга тўғри келади. Андоррада аҳолининг 17 фоизи, Черногорияда 15,7 фоизи коронавирус юқтирган.

Ҳозирда айрим мамлакатларда пандемиянинг учинчи тўлқини қайд этилган бўлса, айрим давлатларда тўртинчи тўлқин ҳақида айтилмоқда.

Касаллик юқтириш ҳолатлари январ бошларида кескин авж олганди. Ўшанда суткасига 800 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилганди. Аммо кейинроқ бу кўрсаткич қарийб икки бараварга камайди.

Баҳор келиши билан эса касаллик юқтириш ҳолатлари яна ўсди. 29 апрел куни бир суткада 904,7 мингта ҳолат қайд этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ер юзида ҳар эллигинчи инсон коронавирус юқтиргани маълум қилинди