Швециянинг Svenska Dagbladet газетаси илмий тавсиялар асосида мия қаришини секинлаштиришнинг етти усулини маълум қилди.
Мутахассисларнинг сўзларига кўра, мия қаришига нафақат ирсият, балки турмуш тарзи ҳам таъсир кўрсатади. Олимлар биринчи навбатда кўпроқ ҳаракат қилишга чақиришмоқда. Қайд этилишича, жисмоний фаоллик мия учун фойдали.
Мия умрини узайтириш учун соғлом уйқу ҳам лозим. Тавсия этилишича, суткасига етти соатдан кам ухламаслик керак. Тадқиқотлар натижаларига кўра, кам ухлаш 50–60 ёшлиларда мия қариши хавфини оширади.
Шунингдек, яхши овқатланиш ҳам муҳим ўрин тутади. Каролина институти профессори Май-Лис Ҳеленниус сабзавот, мевалар, кўкат, дуккаклилар, ёнғоқ, цитрус, зайтун мойи ва балиқни кўп истеъмол қилишни тавсия этади. Бундан ташқари, мутахассислар ортиқча вазндан қутулишни маслаҳат беришган.
Шунингдек, ичак микрофлораси тўғрисида ҳам қайғуриш даркор. Нашрнинг ёзишича, мия ва қорин бўшлиғи орасида доимий алоқа мавжуд. Аниқлик киритилишича, руҳий соғлом бўлиш учун зарур бўлган серотонин гормонининг 90 фоизи ичакда ва ўн фоизи мияда ишлаб чиқарилади.
Шу билан бирга, оила аъзолари билан яхши муносабатда бўлиш муҳим ҳисобланади, чунки мия соғломлигига оиладаги яхши муҳит ижобий таъсир кўрсатади.
Олимлар, шунингдек, бутун умр давомида янги нарсаларни ўрганишга интилиш кераклигини таъкидлашган, чунки бу мияда янги ҳужайралар пайдо бўлишига олиб келади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади