11:57 / 16.05.2021
970

Исландияда фаол вулқон жойлашган ер сотувга қўйилди

Исландияда фаол вулқон жойлашган ер сотувга қўйилди

Фото: pixabay.com
Исландияда Фаградальсфьядл вулқони жойлашган ерга эгалик қилувчи оила уни сотувга қўйди. Маълум қилинишича, бутун ерни ёки унинг бир қисмини сотиб олиш мумкин.

Ер эгаси Анна Тордис Гудмундсдоттирнинг таъкидлашича, ерни сотиб олиш бўйича ҳозирда 2та таклиф тушган. Ер эгалари унинг янги эгаси бу ерда сайёҳлар учун қизиқ объект қуришига умид қилишмоқда.

Таъкидланишича, ернинг янги эгаси у ерда туристик зона ташкил этиш учун давлатдан молиявий кўмак олиши мумкин. Исландия бош вазири Катрин Якобсдоуттирнинг сўзларига кўра, ҳукумат ушбу объект ташрифлар учун очиқ қолса, у ерда тегишли инфратузилмани ташкил этиш учун 70 млн крон (560 минг долларга яқин) беришга тайёр.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Исландияда фаол вулқон жойлашган ер сотувга қўйилди