22:20 / 17.05.2021
2 107

AҚШнинг 60 минг кишилик махфий қўшини қандай топшириқларни бажаради?

AҚШнинг 60 минг кишилик махфий қўшини қандай топшириқларни бажаради?

Фото: «Haqqin.az»
АҚШ охирги ўн йил ичида кўп минг кишилик махфий армиясини яратди, унинг аъзолари мамлакат ичкарисида ҳам, ташқарисида ҳам Пентагоннинг турли топшириқларини бажаради. Бу Newsweek нашрининг икки йиллик журналистик текшируви натижасида маълум бўлди.

Aмерикадаги газетанинг ёзишича, махфий тармоқ жами 60 минг кишини ўз ичига олади. Лекин агентларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Дастурга 130 га яқин хусусий ташкилотлар, шунингдек, ўнлаб таниқли бўлмаган ва махфий давлат ташкилотлари киради. Newsweek ҳисоб-китобларига кўра, ҳар йили яширин армияни таъминлашга 900 миллион доллардан кўпроқ маблағ сарфланади. Бу пуллар сохта исмлар остида ҳаракат қиладиган агентлар учун қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш, уларнинг номидан ҳисоб-китоблар ва солиқларни тўлаш ҳамда ниқоблаш воситалари ва махсус кузатув мосламаларини яратиш учун ишлатилади.

Қайд этилишича, махфий тармоқ ходимларининг қарийб ярми махсус операция кучлари агентлари саналади. Улардан баъзилари уруш зоналарида, масалан, Покистон ва Ғарбий Aфрикада террорчиларни таъқиб қилади, лекин кўпинча улар AҚШга дўст бўлмаган мамлакатларда, масалан, Эрон ва Шимолий Кореяда миссия бажариш учун жалб этилади. Махфий армия таркибига турли мамлакатларда яширин ишлайдиган ҳарбий разведка мутахассислари ҳам киради.

Бундан ташқари, газета ёзишича, махфий тармоқ ичида Интернетда мавжуд маълумотларни тўплаш ва киберхавфсизлик билан шуғулланувчи минглаб мутахассислар фаолият кўрсатади. Ушбу бўлим аъзолари Пентагоннинг махфий миссияларида қатнашувчи барча ташкилот ва одамлар тўғрисидаги маълумотларни яширишга ёрдам бериб, бутун тармоқ хавфсизлигини таъминлаш билан шуғулланадилар.

Шу тариқа, Newsweek таъкидлашича, Пентагонда ишлайдиган жосуслар расмий Вашингтон мунтазам равишда шунга ўхшаш жиноий операцияларни амалга оширишда айблаб келаётган Россия ва Хитой агентлари билан бир хилда ҳаракат қилишади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » AҚШнинг 60 минг кишилик махфий қўшини қандай топшириқларни бажаради?