00:03 / 18.05.2021
2 977

Талаба коронавирус туфайли 11 кун дарахтда ўтирди


Фото: «India.com»
Ҳиндистонда коронавирусга чалинган талаба 11 кун дарахтда ўтирди. У шу тариқа ўзини изоляция қилиш тартибига амал қилган. Бу ҳақда India.com сайти хабар бермоқда.

Ҳиндистоннинг Теленгана штати Налгонда шаҳрида истиқомат қилувчи Шива исмли 18 ёшли йигит 4 май куни янги коронавирус инфекциясини юқтириб олганини билиб қолган. Қариндошларига юқтириб қўймаслик мақсадида талаба ўз уйининг ҳовлисидаги дарахт шохларига каравот ясаб олган.

Шива кўп вақтини мобиль телефонда гаплашиш билан ўтказди. Қариндошлари эса унинг ўзи қурган махсус кўтариш мосламаси ёрдамида озиқ-овқат билан таъминлаб туришди.

«Кўнгиллилар маҳаллий мутасаддиларга тест синовим мусбат чиққанлигини айтган-айтмаганини билмайман. Ҳеч ким ёрдамга келмади. Ҳамма вирусдан қўрқади ва уйдан чиқмайди», — шикоят қилди Шива.

Талаба Ҳиндистон жанубидаги Ҳайдаробод университетида таҳсил олади. Тахминан бир ой олдин Ҳайдарободда COVID-19 билан касалланганлар сони кўпайиб кетганда, у уйига қайтган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Талаба коронавирус туфайли 11 кун дарахтда ўтирди